...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхона органлари Президент томонидан ташкил қилинади


17:32, 27.09.2018 Жамият
 3 936

Божхона хизмати тўғрисидаги қонун янги таҳрирда маъқулланди.

Бугун, 27 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда) маъқулланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қонундаги асосий ўзгаришлар:
 
  • божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш божхона органларининг асосий вазифалари сифатида белгиланди;
 
  • тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун божхона органлари ходимларининг жавобгарлиги оширилди;
 
  • ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-тамойилларида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш бўйича нормалар киритилди;
 
  • божхона фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назорат техник воситаларини татбиқ этиш божхона органларининг асосий вазифалари қаторига киритилди;
 
  • банк идораларига инкассо топшириқномалари ҳамда тақдимномаларини электрон шаклда тақдим этиш амалиёти киритилди;
 
  • божхона органлари Президент томонидан ташкил қилинишини белгиловчи янги норма киритилди;
 
  • божхона органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариши, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириши чоғида жисмоний куч ишлатиш, махсус восита ва ўқотар қуролини фойдаланиши шартлари, тақиқлари ҳамда ходимларнинг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлиги белгиланди;
 
  • божхона органларининг доимий яшаш жойидан узоқда хизмат қилувчи ходимларга ижара компенсацияси тўлаш, уй-жойга муҳтож ва кўп йил бенуқсон хизмат қилган ходимларга уй-жой қуриш ёки квартира харид қилиш учун имтиёзли кредит ажратиш ҳақидаги нормалар киритилди;
 
божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий муассасалар бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, эълон қилингандан кейин белгиланган муддатларда кучга киради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Божхона қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар