...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Тожикистондан кўмир импортини йўлга қўйди


18:16, 27.09.2018 Олам
 2 779

Кўмир жорий йил август ойида эришилган келишувга биноан етказиб бериляпти.

Тожикистон алюмин компаниясининг шўба корхонаси – “ТАЛКО Ресурс” Ўзбекистонга кўмир экспорт қила бошлади. 1 сентябргача 1,2 минг тонна ёнилғи етказиб берган. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг Саноат ва янги технологиялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Кўмир жорий йил август ойида эришилган келишувга биноан етказиб бериляпти. Келишувга кўра, тожик компанияси Ўзбекистонга 1 миллион доллар қийматга тенг 37,3 минг тонна кўмир экспорт қилинади.
 
“ТАЛКО Ресурс” Тожикистон Ҳукумати ажратган Айнин туманидаги “Фон Ягноб” конидан кўмир қазиб олишни бошлаган. Тожикистонда кўмир қазиб чиқариш жорий йил 1 сентябргача 1 млн тоннадан ортган. Шунинг 14 фоизи “ТАЛКО Ресурс” ҳиссасига тўғри келган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Кўмир Импорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!