Ўғирланган кўмирнинг умумий қиймати бир неча ўн миллион сўмга тенг бўлган.
Кўмир омбори мудири Дўстлик тумани саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига тегишли 35 тонна кўмир брикети ва 16 тонна кўмирни, қиймати 17 миллион 493 минг сўмлик маҳсулотларни эгаси олиб кетди мазмунида сохта ҳужжатлар тайёрлаб сотиб юборган.
Шунингдек, мудир худди шу йўл билан Арнасой информатика ва хизмат кўрсатиш коллежига ажратилган қиймати 9 миллион сўм бўлган кўмир брикетини ҳам гум қилган.
Ўқув муассасалари раҳбарлари Ҳ.И.дан ўзларига ажратилган қаттиқ ёқилғини талаб қилишганида мудир турли баҳоналар билан ишни пайсалга солиб юрган. Ниҳоят ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашуви билан Ҳ.И.нинг қилмишлари фош қилинган ва мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.