...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги болалар боғчасида 32 нафар тарбияланувчи овқатдан заҳарланди


15:28, 09.10.2018 Жамият
 6 263

Ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги текширув бошлаган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 433-мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчи овқатдан заҳарланди.
 
Мактабгача таълим вазирлиги тарбияланувчиларнинг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганиб чиқяпти.
 
Таъкидланишича, маълумот вазирликка етиб келгач, МТВ мутахассисларидан иборат комиссия дарҳол воқеа жойига йўл олган.
 
Жойда Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирилиги вакиллари ҳам иш олиб боряптилар. Жиддий ҳолатлар қайд этилмаган, ҳозирги вақтда икки нафар тарбияланувчи касалхонадан уйга қўйиб юборилган, қолган болаларни ҳам уйга қўйиб юбориш ишлари давом этмоқда.
 
Болалар тиббий кўрик ва лаборатория назоратидан ўтказилган. Ушбу суриштирув натижалари яқин вақт ичида эълон қилинишини қайд этилган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МТМ заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар