...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” бош мураббийлиги учун кутилмаган номзод пайдо бўлди


15:23, 09.10.2018 Спорт
 5 094

У “қироллик клуби”нинг собиқ футболчиси ҳисобланади.

“Реал” раҳбарияти бош мураббий Хулен Лопетегига 28 октябрь куни ўтказиладиган “Барселона”га қарши баҳс охирги имконият бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди. Агар жамоа мазкур баҳсда ютқазса, у истеъфога чиқарилиши мумкин.
 
Мадрид клубини бошқаришга жамоанинг собиқ футболчиси Сантьяго Солари даъвогарлик қиляпти. Бу ҳақда “Football.UA” хабар бермоқда.
 
Айни пайтда Солари “Реал”нинг ёшлар жамоаси “Кастилья”га устозлик қилмоқда.
 
Маълумот учун, 41 ёшли аргентиналик мутахассис Солари 2000-2005 йилларда “Реал”да футболчи сифатида фаолият юритган. 2013-2016 йилларда клубнинг ўсмирлар жамоасини бошқарган.
 
Аввалроқ, клуб бошқарувига “Челси”нинг собиқ устози Антонио Конте келиши мумкинлги ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Реал Сантьяго Солари Хулен Лопетеги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!