...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда янги президент сайланди


11:03, 03.10.2018 Олам
 2 907

Янги президент 2009-2012 йилларда Ироқ Курдистони ҳукумати раҳбари лавозимида ишлаган.

Кеча, 2 октябрь куни Ироқ Парламенти мамлакат президентлигига курд сиёсатчиси Барҳом Солиҳни тайинлади.
 
Солиҳ 2009-2012 йилларда Ироқ Курдистони ҳукумати раҳбари лавозимида ишлаган бўлиб, унинг президентликка номзоди Курдистон ватанпарварлик иттифоқи томонидан илгари сурилди.
 
Ироқ президенти лавозимини конунчиликка кўра, курд жамоаси вакили эгаллайди.
 
Солиҳ президент сифатида парламентдаги энг йирик коалициядан янги бош вазир номзодини илгари суриши керак бўлади.
 
Маълумот учун, 2003 йил Саддам Ҳусайн ҳукумати ағдарилганидан сўнг, давлат бошқаруви уч катта этник бирликлар томонидан бошқариб келинмоқда.
 
Энг катта куч ҳисобланган бош вазирлик лавозимига номзод Ироқдаги шиа қатламидан, парламент спикери суннийлардан ва президент курдлардан тайинланади.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!