...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳокимликларнинг ваколатларини камайтириш таклиф қилинди


10:54, 03.10.2018 Жамият
 6 345

Бажарилмай қолаётган қатор функция ва вазифалар ажратиб олинган.

Адлия вазирлиги ҳокимликларнинг ваколатлари, функциялари ва вазифалари қайд этилган қонунларни таҳлил қилиб, уларнинг қарийб чорак қисмида маҳаллий ҳокимиятнинг асосий фаолиятига хос бўлмаган ёхуд бошқа давлат органларининг функцияларини такрорловчи талаблар борлигини аниқлади.
 
Norma’нинг маълум қилишича, ҳокимликлар ресурслар озлиги ва малакали ходимлар етишмаслиги боис уларнинг аксариятини бажармайдилар.
 
Шу муносабат билан ишлаб чиқувчи муаммони ҳал қилиш йўлида иккита қадам қўйишни таклиф этилган ва қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
 
Биринчидан, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳокимликлар зиммасига юклатилган, уларга хос бўлмаган функциялар ва ваколатларни чиқариб ташлаш.
 
Ушбу рўйхатда қуйидагилар мавжуд:
 
кооперативлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) уставларини рўйхатдан ўтказиш;
 
табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятини тўхтатиб туриш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
 
совхозлар ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат турар жой фондини хусусийлаштириш тартибини белгилаш (уларнинг мулкдорлари билан биргаликда);
 
коммунал хизматлар ҳақини ва ХУМШга мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризалари билан судларга мурожаат қилиш;
 
депутатлар билан учрашиш ва уларнинг ҳисоботларини тинглаш учун сайловчиларни чақириш;
 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари;
 
давлат ер кадастри юритилишини монтиронг қилиш, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ва улар билан боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ўтказилишини ташкил этиш;
 
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг счётларидаги пул маблағларидан фойдаланишни чеклаш ёхуд мажбуран ечиб олиш;
 
иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини белгилаш.
 
Иккинчидан, бир қатор қонун ҳужжатларида ҳокимликларнинг жисмоний тарбия ва спорт, мудофаа, табиатни муҳофаза қилиш, сувга оид муносабатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги ваколатлари улар томонидан соҳа вазирликлари ва идораларининг ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширилишини қайд этиш.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳокимлик Адлия вазирлиги қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар