...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиббиёт ва физика йўналишларида Нобель мукофоти совриндорлари аниқланди


11:12, 03.10.2018 Олам
 2 745

Уларга мукофотни Швеция қироли топширади.

Кеча, 2 октабрь куни Нобель мукофотининг тиббиёт ва физика йўналишларида ғолиблар аниқланди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
 
Дастлаб, 2018 йилги тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофотинининг ғолиблари эьлон қилинди. Мукофот  Жеймс Эллисон ва Тасуку Хондзёга бериладиган бўлди.
 
Улар иммун тизимининг салбий бошқарувини тўхтатиб қўйиш ёрдамида саратонга қарши даволаш усулини ўйлаб топди. Иккала олим ҳам ўсимтага қарши механизмлар кучайишини тўхтатиб қўювчи алоҳида оқсилларни ўрганиб чиқди. Мазкур меҳнатлари эвазига улар Нобель мукофотига лойиқ кўрилди.
 
2018 йилги физика бўйича Нобель мукофоти лазер физикаси соҳасидаги кашфиётлари учун Артур Эшкин, Жерар Мур, Донна Стриклэндга бериладиган бўлди.
 
Таъкидлаш жоизки, Донна Стриклэнд физика соҳаси бўйича тақдирланаётган учинчи аёл бўлди. Унда олдин 1903 йилда Мария Кюри ва 1963 йилда Мария Майер физика бўйича мукофотни қўлга киритган эдилар.
 
Эслатиб ўтамиз, Нобель мукофоти расман 2018 йил 10-декабрь куни Швеция қироли Карл XVI Густав томонидан топширилади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Нобель Саратон Тиббиёт физика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!