...
МЕНЮ
ONLINE TV

Руминияда норозилик: халқ ҳукумат истеъфосини талаб қиляпти


16:37, 13.08.2018 Олам
 1 467

Июль ойида маҳаллий парламент антикоррупцион қонунларни юмшатишни қўллаб-қувватлаган.

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида кеча, 12 август куни ҳукуматга қарши йирик намойиш бўлиб ўтди. Унда 6 мингга яқин одам қатнашди ва 450 га яқини намойиш вақтида жабрланди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 
Норозилик намойиши иштирокчилари ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилган. Бунга Руминия ҳукуматининг коррупцияга қарши кураш соҳасидаги қонунчиликни юмшатиш ҳақидаги қарори сабаб бўлган.
 
Жорий йил июль ойида маҳаллий парламент антикоррупцион қонунларни юмшатишни қўллаб-қувватлаганди. Ўшанда ҳукумат босими остида коррупцияга қарши кураш рамзи бўлган прокурор Лаура Ковеши ишдан бўшатилган.
 
“Улар қонунларни ўзлари учун жорий қиляпти. Шу орқали қамоқдан қутулиб қолмоқчи, биз буни жуда яхши тушуниб турибмиз”, дейди намойиш иштирокчиларидан бири.
 
Намойишчиларни тарқатиш учун ҳуқуқ-тартибот ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ ва сувдан фойдаланган. Тўқнашувда 35 нафар жандарм жабрланган.
 
Норозиликлар “Диаспора уй!” шиори остида ўтган. Уни хорижда яшовчи ва ишловчи руминлар ташкил қилган. Чет элда аҳолининг 25 фоизи ёки 3 миллионга яқини меҳнат қилади ва улар ҳар йили Руминияга 5 миллиард доллар пул юборади.
 
Шу билан бирга, намойиш иштирокчилари тадбиркорлик, мамлакат иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалигининг секин ривожланаётганига, паст ойлик иш ҳаққига норозилик билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Руминия норозилик намойиши коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!