...
МЕНЮ
ONLINE TV

Авиақатновлар ишончлими? Непалдаги авиаҳалокатнинг янги тафсилотлари маълум бўлди


13:50, 13.03.2018 Олам
 3 188

Ҳалок бўлганларнинг тенг ярми хорижлик фуқаролар экани айтилмоқда.

Аввалроқ, “USA-Bangla” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Непал пойтахтидаги Катманду аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учраганини хабар қилган эдик.
 
Тафсилотларга кўра, самолёт учувчилари қўниш пайтида бошқарувни йўқотишган ва аэропорт яқинидаги футбол майдонига қулаб тушган.
 
Самолёт Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридан парвозни амалга оширган ва унинг бортида 67 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган.


 
Хабарларга кўра, бортдаги 33 киши Непал, 32 нафари Бангладеш, биттаси Хитой ва яна бири Мальдив давлати фуқаролари бўлган.
 
Непал расмийларининг маълумотларига кўра, самолёт қулаб тушгач ёниб кетган, натижада, бортидаги 49 киши вафот этган, 22 киши оғир жароҳатланган.
Икром Раҳмон

Теглар:Непал Бангладеш самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!