Туран ва Аслихон шу йилнинг январь ойида унаштирилишган эди.
“Барселона” клубининг собиқ футболчиси Арда Туран рафиқаси Аслихон Дўғанга уйланди. Бу ҳақда футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Унаштирув маросимига Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Омина Эрдўғанлар ҳам ташриф буюриб, гувоҳ сифатида иштирок этишди.
Ушбу маросим Истанбулдаги Бейкоз туманида содда тарзда ўтказилган ва унга фақат оиланинг яқин дўстлари ва фахрий меҳмонлар таклиф этилган. Шунингдек, шаҳар мэри Мавлуд Уйсал ҳам Тураннинг тўйида гувоҳ бўлган.
Туран ва Аслихон 2,5 йилдан буён яқин муносабатларга эга бўлиб, улар шу йилнинг январь ойида унаштирилишганди.
Маълумот учун, Арда Туран ҳозирда ижара футболчиси сифатида Туркиянинг “Истанбул” клубида тўп сурмоқда.
Аслихон Дўған эса туркиялик тадбиркор Сабри Доганнинг қизи ҳисобланади. Бироз аввал турли хил ОАВ нашрларида Арда Туран Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қизига уйлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу маълумотлар кўриб турибсизки, ўз тасдиғини топмади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи – Арда Туран Туркия терма жамоасининг сардори ҳам ҳисобланади.