МАК Алишер Усмоновнинг самолёти ижарага олингани ҳақида хабар берди.
Октябрь ойининг иккинчи тўлиқ иш ҳафтаси ҳам якунланиб бормоқда. 9 октябрдан 15 октябрга қадар давом этган ҳафта давомида бир қатор муҳим ва шов-шувли, қолаверса, қувончли ҳамда нохуш воқеалар рўй берди. Уларнинг энг муҳимлари билан таништирамиз.
9 октябрь, душанба
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини ислоҳ қилиш, касб-ҳунар таълими тизимини янада ривожлантириш ва олий таълимнинг бакалавр йўналишига қабул бўйича тест синовларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Туркиянинг АҚШдаги элчихонаси Америка фуқароларига ноиммиграцион визалар берилиши тўхтатилганлиги ҳақида эълон қилди.
Бишкек шаҳридаги марказий майдонда Бош вазир ўринбосари билан видолашув маросими ўтказилди. Унда Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоев ҳам иштирок этди.
10 октябрь, сешанба
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Мекенчил” сиёсий партияси аъзоси Мелис Аспековнинг 15 октябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловидан кейин ҳукуматни қўлга олишга уринишда гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилди.
Жасурбек Иброҳимовнинг иши бўйича навбатдаги суд мажлисида Дилшод Абдуллаев Габриэллага Жасур Иброҳимов гап отганини ўзи кўрмаганини айтди. Бироқ бу ҳақда ким хабар берганини айтмади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига жўнаб кетди.
11 октябрь, чоршанба
Siemens компаниясининг Россия ва Марказий Осиё бўйича президенти Дитрих Мёллер Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мазкур ташриф давомида у Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида учрашув ўтказилди.
12 октябрь, пайшанба
Россия Федерациясининг президенти Владимир Путин Эронга ташриф буюрди.
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент юридик коллежи директори лавозимида хизмат қилган Наталья Темирова ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига старт берилди.
Душанбе шаҳрида МДҲ давлатлари мудофаа вазирларининг кенгаши ҳамда Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
13 октябрь, жума
Ўзбекистон футбол федерацияси xавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун маъсул офицери — Аҳрол Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Америка Қўшма Штатлари ЮНЕСКОга аъзолигини тўхтатади, бунинг ортидан Исроил ҳам худди шу йўлни танлаши айтилди.
Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида ўқувчилардан 23 та пичоқ, 1 травматик пистолет, 1 та болта, 1 та тахтали ва 3 дона металл биталар борлиги аниқланди.
Сергелида бўлиб ўтган қуролли олишув оқибатида бир қизнинг жароҳат олгани тасвирланган видеолавҳалар тарқатилди.
14 октябрь, шанба
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
ИШИД жангариларининг асосий таянч нуқтаси бўлган Ар-Ракка (Ар-Раққа) шаҳри террорчилардан бутунлай озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг халқаро аэропортлар, автомобиль ҳамда темирйўл ўтиш пунктларида яшил ва қизил коридорлар ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Ўзбекистон ҳукумати номидан Алишер Бурхонович Усмоновга Airbus 340 M-IABU самолётини юқоридаги шартномага асосан қисқа муддатларда ижарага беришга розилик бергани учун миннатдорлик билдирди.
15 октябрь, якшанба
15 октябрь куни Қирғизистонда президент сайлови ўтказилди.

Зоҳиршоҳ Жўраев