...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта сарҳисоби: Пуйолнинг Ўзбекистонга ташрифи, Самарқанддаги Халқаро конференция, Тошкентда уч опа-сингилнинг вафоти


19:14, 12.11.2017 Жамият
 4 110

Бу ҳафтада Шавкат Мирзиёев Жиззах ва Самарқандга ташриф буюрди.

Ноябрь ойининг яна иш бир ҳафтаси якуни олдидан тугаётган ҳафтанинг энг муҳим воқеаларини яна бир бор эслатиб ўтишни лозим деб топдик.
 
6 ноябрда бошланган ҳафта давомида маҳаллий ва халқаро аҳамиятга эга кўплаб воқеа-ҳодисалар юз берди.  Улардан энг муҳими Самарқандда ўтказилган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияси бўлди, десак адашмаган бўламиз. Аввал тартиб билан воқеалар ривожи билан таништирсак.
 
6 ноябрь, душанба
 
Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда иштирок этиш учун Жиззах шаҳрига келди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонлар Жиззах темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.
 
Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Жиззахда ҳайкал очилди. Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
 
Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрига ташрифи давомида шаҳарда Ҳамид Олимжон ва Зулфия хотирасига бағишлаб бунёд этилган ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди. 
 
Туркиялик эксперт, техника фанлари доктори Ўрхан Сиврикий “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбарининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. У 6 ноябрдан ишга киришгани айтилди. 
 
7 ноябрь, сешанба
 
Ўзбекистон аҳолиси сентябрь-октябрь ойларида банклар аҳолидан ярим миллиард доллардан ортиқ маблағни қабул қилган. Маълумотларга қараганда, бу вақт оралиғида ҳар ойлик валюта алмашинуви ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70 фоизга ошган. Экспортчилар томонидан сотилган валюта ҳажми ҳам 2 баробарга ошган.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрдаги қарорига асосан академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолибларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиш киритилди. Ўзгаришлар ҳақида батафсил мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
 
8 ноябрь, чоршанба
 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатининг янги таҳрири давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги таҳрирдаги рўйхатга 129 та номдаги янги дори воситалари қўшилди, амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 та номдаги дори воситаси эса чиқариб ташланган. Муқаддам рецептсиз бериладиган дори воситалари 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тани ташкил этади.
 
 
9 ноябрь, пайшанба
 
Футбол бўйича Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга келди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Давлат раҳбари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Мақбарада Қуръон тиловат қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча ва Бош котибнинг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Германни қабул қилди. 
 
10 ноябрь, жума
 
Ҳафтанинг энг муҳим воқеаси шубҳасиз Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида ўтказилган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция бўлди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида янги ҳужжатнинг имзоланиши билан старт олди.
 
“Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади. 
 
Самарқанд шаҳрида ўтган Халқаро конференция давомида Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари — Абдулазиз Комилов (Ўзбекистон), Қайрат Абдураҳмонов (Қозоғистон), Рашид Мередов (Туркманистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон), Сирожиддин Аслов (Тожикистон) 2018–2019 йилларда ҳамкорлик дастурини имзоладилар.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиши билан танишиш мақсадида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Президент Имом Бухорий мажмуаси, халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳудудда жойлашадиган бошқа инфратузилма иншоотлари концепцияси билан танишди.
 
Россиялик машҳур сатирик ёзувчи, драматург, қизиқчи, актёр Михаил Николаевич Задорнов ҳаётдан кўз юмди. Михаил Задорновнинг 2016 йил октябрь ойида бош мия саратонига чалингани маълум бўлган эди. Афсуски, даволанишлар самара бермагач, сатирик жорий йилнинг июнь ойида барча муолажаларни тўхтатишни буюрди.
 
11 ноябрь, шанба
Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида ўтказилган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини якунлади. Икки кун ичида бутун дунё ҳамжамиятининг эътибори Марказий Осиё минтақасига қаратилди ва бу тарихда биринчи бор кузатилган воқеа бўлди.
 
Ижтимоий тармоқлар орқали Олмазор туманида яшовчи оиланинг уч нафар қизлари овқатдан заҳарланиш туфайли вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга қараганда, қизлар кабоб истеъмол қилгани оқибатида заҳарланган тахмин қилинмоқда. Батафсил мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳафта сарҳисоби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар