Терма жамоа икки кундан сўнг Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
10 ноябрдан бери бош мураббий вазифасини бажарувчи Рўзиқул Бердиев қўл остида машғулотлар олиб бораётган Миллий терма жамоа 14 ноябрь куни БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
Бундан ташқари, Рўзиқул Бердиев ушбу учрашувга 23 нафар Олий лига жамоаларида фаолият олиб борадиган футболчиларни жалб этгани хақида ҳам хабар берилган эди.
Қайд этиш керак, ушбу учрашув Рўзиқул Бердиевнинг терма жамоа бош мураббийлигидаги илк ўйини бўлади.
Эслатиб ўтамиз, БААнинг Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтадиган БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 дп бошланади.