Қатар “Ирқчилик ҳаракатларининг барча шаклларини тақиқланиши тўғрисида”ги Халқаро конвенция бузилган деб ҳисоблаб, Халқаро судга ариза билан мурожаат қилган.
Расмий Доҳанинг тасдиқлашича, БАА Қатар фуқароларини амирликдан чиқариб юбориш, транзит йўлакларини ёпиш ва мамлакатга қатарликларнинг киришини тақиқлаш бўйича қарор қабул қилган.
Шу сабабли Қатар “Ирқчилик ҳаракатларининг барча шаклларини тақиқланиши тўғрисида”ги Халқаро конвенция бузилган деб баҳолаб, Халқаро судга ариза билан мурожаат қилган.
Маълумот ўрнида, 2017 йил 5 июнда тўрт араб давлатлари – Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн ва Миср расмий Доҳани терроризмни қўллаб-қувватлаб келаётганликда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларини тўхтатган эди.