Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур учрашувда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Аввало, Ўзбекистон-Қатар мулоқотини оширишга, жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги муносабатларни жадаллаштиришга томонларда ўзаро қизиқиш мавжудлиги эътироф этилди.
Ташқи ишлар вазирлари ўзаро товар айланмаси янада ривожлантириш масаласига ҳам эътибор қаратди. Шу нуқтайи назардан ташкил этилган “Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия”нинг бу борада муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Мазкур комиссиянинг биринчи мажлисини 2019 йилнинг бошида ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, икки томонлама маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида долзарб минтақавий ва халқаро масалалар, хусусан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан бартараф этиш жараёнлари юзасидан фикр алмашилди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон-Қатар сиёсий маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди.
Аввалроқ, Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келгани ҳақида хабар берган эдик.