Амирлик диққатини шахсий газ саноатини ривожлантиришга қаратмоқчи.
Қатар амирлиги 2019 йил 1 январданоқ Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотидан (The Organization of the Petroleum Exporting Countries – OPEC) чиқиши мумкин. Қатар энергетика вазири Саад ал-Кааби Дохадаги матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилган.
Вазирнинг сўзларига кўра, ташкилот бугун Қатарнинг кетиши ҳақида огоҳлантирилади. Саад ал-Кааби бу қарор осон қабул қилинмаганини қўшимча қилган. Негаки Қатар 57 йилдан бери ОПЕК аъзоси ҳисобланади.
Давлат ҳукмрон доираларининг мазкур техник қарори Қатарнинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш учун қабул қилингани таъкидланяпти. Хусусан, давлат диққатини шахсий газ саноатини ривожлантиришга қаратмоқчи.
“Қатар табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқаришни йилига 77 млн тоннадан 110 млн тоннага етказиш учун ОПЕК чиқиш тўғрисида қарор қилди”, деган ал-Кааби.
Ҳозирда 15 давлат: Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Қувайт, Эрон, Ироқ, Венесуэла, Экваториал Гвинея, Эквадор, Жазоир, Ангола, Конго, Габон, Ливия ва Нигерия ОПЕК аъзоси ҳисобланади.
“Чиқиш тўғрисидаги қарор сиёсий ёки ОПЕКка аъзо бошқа давлатлар билан англашилмовчилик сабаб қабул қилинмади”, деб таъкидлаган вазир.
Ташкилотдан чиқишнинг асосий сабаби Қатарни дунёга энергия экспорт қилувчи ишончли етказиб берувчига айлантириш экани таъкидланди. Саад ал-Кааби Қатар келажакда ҳам суюлтирилган табиий газ етказиб берувчи мамлакатлар орасида еткачиликни сақлаб қолишга уринади.
Маълумот учун, Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотига аъзо давлатлар сўнгги икки йилда нефть нархи арзонлаб кетгани учун ишлаб чиқаришни камайтириш орқали сунъий равишда нархларни оширишга эришмоқчи эди. Бу қайсидир маънода ўз самарасини берди ҳам. Аммо унинг барча аъзолари ҳам ташкилот қароридан розига ўхшамайди.
Шунингдек, Қатарнинг бу қарори Саудия Арабистони подшоҳлиги билан совуқ муносабатлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳам таъкидланган. Бу Қатарнинг Саудияга босим ўтказиши учун бир йўл. Кичик амирликда улкан подшоҳликка қарши бундай чоралардан бир нечта бор.

Суннатилла Абдуллаев