Солиқ тўловчи ноқонуний ҳамда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга алоқаси бўлмаган талабларни бажармаслиги мумкин.
Низом камерал назорат бўйича солиқ тўловчи тақдим этган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчиларга солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига борган ҳолда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш мезонлари ҳисобланди:
- давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган субъектларнинг соф фойда ва дивидендлар тўғрисидаги, шунингдек, унитар корхоналарнинг соф фойдасидан Давлат бюджетига 30 фоиз ажратмани аниқлаш тўғрисидаги ҳисоботида ҳамда солиқ органларидаги маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги;
- камерал назорат натижасида банк ҳисоб рақамларида пул маблағларининг таҳлилида товар-моддий бойликлар, ишлар ва хизматларнинг ҳажми, номенклатураси ва суммаси ўртасидаги тафовут;
- валютага оид аниқланган қонунбузарликлар, импорт ва экспорт қилинадиган товарлар нархининг оширилиши ва пасайтирилиши.
Низомга мувофиқ, солиқ тўловчи ноқонуний ҳамда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишга алоқаси бўлмаган ҳужжатлар ва талабларни бажармаслик, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, солиқ органларининг мансабдор шахслари солиқ тўловчига солиқ органининг мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма нусхасини топшириши ва солиқ сирига риоя этиши шарт.
Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш натижаси бўйичақонунбузилишлар аниқланган тақдирда маълумот тузилади ва унга қуйидагилар илова қилинади:
- ўрганиш учун асос бўлган мезонлар кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари;
- ўрганиш давомида олинган ҳужжатлар нусхалари.
Солиқ тўловчилар ўрганиш якунлангунга қадар солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этишга ҳақли.