...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 нафар футболчи билан Эронга учиб кетди


04:06, 17.05.2018 Спорт
 3 058

Футболчилар сафар олдидан Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 19 май куни Теҳрондаги “Озодий” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш учун Эронга жўнаб кетди. Футболчилар сафар олдидан Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказишди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.
 
Машғулотларда тўлиқ таркиб билан қатнашган терма жамоа футболчилари асосан ўртоқлик ўйинида қўлланиладиган тактика ва айрим стандартлар бўйича машғулот олиб боришди. Эронга етиб боргандан сўнг терма жамоамиз вакиллари мураббийлар кенгаши бошчилигида назарий машғулотларга киришади.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қуйидаги таркибда йўл олди:
 
Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон – “Насаф”
Эргашев Ботирали – “Навбахор”
Давронов Раҳимжон – “Машъал”
 
Ҳимоячилар:
Ашурматов Рустамжон – “Бунёдкор”
Қобилов Исломжон – “Бунёдкор”
Комилов Акрамжон – “Бунёдкор”
Турсунов Достон – “Нефтчи”
Алижонов Ҳожиакбар – “Пахтакор”
Отахонов Аббосжон – “Металлург”
Нарзуллаев Дониёр – “Насаф”
 
Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон – “Насаф”
Ғаниев Азизжон – “Насаф”
Сидиқов Жавоҳир – “Қўқон 1912”
Турғунбоев Азизбек – “Навбаҳор”
Яхшибоев Жасур – “Пахтакор”
Машарипов Жалолиддин – “Пахтакор”
Кенжабоев Ислом – “Насаф”
Ғиёсов Хуршид – “Бунёдкор”
Собирхўжаев Сардор – “Бунёдкор”
 
Ҳужумчилар:
Ўринбоев Забиҳилло – “Металлург”
Сидоров Андрей – “Қизилқум”.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!