...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро суд АҚШни огоҳлантирди


10:55, 04.10.2018 Олам
 4 808

Санкциялар инсонпарварлик ёрдами ва фуқаро авиацияси хавфсизлигига таъсир қилмаслиги керак.

Кеча, 3 октябрь куни Халқаро суд АҚШни Эронга нисбатан қўйиладиган янги санкциялар бўйича огоҳлантирди, дея хабар беради “Reuters”.
 
Хабарда маълум қилинишича, АҚШ томонидан кейинги ой Эронга қўйиладиган кучайтирилган тартибдаги санкциялар инсонпарварлик ёрдами ва фуқаро авиацияси хавфсизлигига таъсир қилмаслиги керак.
 
Халқаро суд аъзоларининг таъкидлашича, жорий йилнинг май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан Эронга нисбатан қўлланилган санкциялар икки мамлакат ўртасида 1955 йилги Дўстлик шартномасини бузилишига олиб келди.
 
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро суднинг бу қарори бўйича ўз баёнотини берган бўлиб, унда “Эрон Ислом Республикаси ҳақ эканлиги яна бир бор исботланди ва АҚШнинг одамларимиз ва фуқароларимизга қўйган санкциялари ноқонуний ва шафқатсиздир”, жумлалари ёзилган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Халқаро суд АҚШ Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!