...
МЕНЮ
ONLINE TV

Етти давлат Эрон билан савдо қилгани учун АҚШ санкцияларидан қўрқмаса ҳам бўлади


20:13, 05.11.2018 Олам
 8 188

АҚШ Эрон билан бизнесини давом эттирганларга иқтисодий тақиқлар қўйиш билан таҳдид қиляпти.

АҚШ Эроннинг 700 дан ортиқ шахс, ташкилот, самолёт ва кемаларини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди.

Рўйхатга Iran Air авиакомпанияси, Эроннинг Атом энергияси бўйича ташкилоти, шунингдек, 70 та молия ташкилоти, хусусан, 14 та йирик банк киритилган. Расмий Вашингтон уларни барқарорликка зарар келтирувчи фаолиятни молиялаштиришда айблаган.



Эрон билан бизнес юритишни давом эттирганлар АҚШ санкцияларига учрайди. Фақатгина етти давлат – Хитой (шу билан бирга Тайван ҳам), Ҳиндистон, Италия, Греция, Япония, Жанубий Корея ва Туркияга вақтинчалик санкциялар хавф солмайди.

Молия вазирлигида таъкидланишича, бу бир вақтда расмий Теҳронга қарши қаратилган энг йирик санкциялар ҳисобланади. Санкциялар мамлакат иқтисодини “фалажлантириш”га қаратилган. Шу билан бирга АҚШ давлат котиби Майкл Помпео АҚШ Эрон билан ядро масаласида музокараларга доим тайёрлигини билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Эрон санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!