Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзолари КХДРга қарши санкцияларнинг юмшатилишига розилик берди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Жанубий Кореяга КХДРга нисбатан санкциялар масаласида бироз енгиллик яратди. Бу ҳақда “Ёнхап” агентлиги хабар берди.
Расмий Сеул қўшни давлатга олиб кириш тақиқланган материалларни икки давлат ўртасидаги темир йўл қурилиши учун етказиб бериши мумкин бўлди. Хусусан, лойиҳа амалга ошиши учун муҳим бўлган нефть ҳам шулар жумласидан.
Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни юмшатишни БМТ ХКнинг барча аъзолари қўллаб-қувватлаган.
Икки мамлакатни темир йўл алоқаси билан боғлаш тўғрисидаги қарор жорий йил сентябрь ойида Пхеньянда бўлиб ўтган саммитда қабул қилинганди.