Дональд Трамп мазкур санкциялар расмий Вашингтон жорий қилган энг жиддий чекловлар эканини таъкидлаган.
Бугун, 5 ноябрь куни расмий Вашингтон расмий Теҳронга нисбатан “Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси” ядро дастури қабул қилингунга қадар амалда бўлган санкциларни кучга киритди. Бу чекловлар асосан нефть экспортига тааллуқли.
АҚШ президенти Дональд Трамп мазкур санкциялар расмий Вашингтон расмий Теҳронга қарши жорий қилган энг жиддий чекловлар эканини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, “санкциялар аллақачон Эрон иқтисодига вайронкорлик келтира бошлаган”, миллий валюта йил давомида 70 фоиз қадрсизланган бўлса, октябрь ойида инфляция 37 фоизни ташкил қилган. иқтисодиётда тушкунлик бошланган.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео санкциялар рўйхатига 600 дан ортиқ алоҳида шахслар ва компаниялар киритилганини маълум қилган. Эрон билан бизнес қилишда давом этувчилар АҚШнинг иккинчи даражали чекловларига дучор бўлади. Унинг сўзларига кўра, “чекловлар Эрон тузуми хулқига таъсир қилиши керак.”
Эрон ҳукмрон доиралари зудлик билан янги санкцияларга тепки берди. Президент Ҳасан Роуҳани мамлакат нефть сотишда давом этишини ва АҚШНни пушаймон бўлишга мажбур қилишини таъкидлади.
Ўз навбатида Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумайний АҚШ санкциялар орқали мамлакатнинг иқтисодий ўсишини “фалажлантирмоқчи” бўлиб, Эронни янада мустаҳкам бўлишига сабабчи бўлганини қайд этиб ўтди.

Суннатилла Абдуллаев