...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расмий Тошкент АҚШнинг Гулнора Каримовага нисбатан санкциясига муносабат билдирди


19:07, 19.12.2018 Жамият
 15 023

Гулнора Каримова солиқларни тўлашдан бўйин товлагани ва товламачилик учун беш йилга озодликдан маҳрум қилинганини таъкидлаган.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Гулнора Каримовага нисбатан қўлланган фармонни яна бир йилга узайтиришга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Расмий Тошкентнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан санкцияларнинг узайтирилиши АҚШнинг ички иши.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакили АҚШ президенти Дональд Трампнинг санкцияларни узайтириш ҳақидаги қарорини шу тарзда изоҳлаган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
“Бу санкцияларнинг амал қилиш муддатини узайтирилиши АҚШ ҳукуматининг иши ҳисобланади”, деган прокуратура вакили.
 
Шу билан бирга у, Гулнора Каримова Ўзбекистонда солиқларни тўлашдан бўйин товлагани ва товламачилик учун беш йилга озодликдан маҳрум қилинганини таъкидлаган. Ҳозирда у жазони ўтаяпти.
 
АҚШ Молия вазирлиги 2017 йил декабрь ойида Гулнора Каримовани санкциялар рўйхатига киритганди. Молия вазирлиги маълумотига кўра, Каримова жиноий йўл билан ташкил этилган қудратли синдикатни бошқарган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гулнора Каримова санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар