...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримовага нисбатан санкция яна бир йилга узайтирилди


09:59, 19.12.2018 Жамият
 9 765

Рўйхатида келтирилганларга санкциялар ва виза чекловларини жорий этилади.

2017 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага АҚШда санция қўлланилган эди. Кеча, 18 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп бу фармонни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди. Ушбу рўйхатда Россия Федерацияси Бош прокурори Юрий Чайканинг ўғли Артём Чайка ҳам бор.
 
Президент Трамп фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтириш ва  инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қарорни имзолаган.  
 
Рўйхатида келтирилганларга санкциялар ва виза чекловларини жорий этилади.
 
Трампга кўра, ушбу чекловлар “Глобал Магницкий акти” деб аталади ва улар билан боғлиқ бўлган 13 киши ва 39 та корхонага нисбатан санкциялар қўлланилади.  
 
Магницкий глобал қонунига кўра,  президент “суддан ташқари қотилликлар, қийноққа солиш ёки халқаро миқёсда эътироф этилган инсон ҳуқуқлари бузилишида айбдор бўлган” ҳар қандай чет эл фуқаросига нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин. Бундан ташқари, “ноқонуний фаолиятни амалга оширувчи” мансабдор шахслар санкцияларга дуч келадилар. Қонун олти йилга тўғри келади, аммо бу вақт давомида қўлланиладиган чекловлар муддатли эмас ва фақатгина АҚШ президентининг қарори билан бекор қилиниши мумкин.

Теглар:Гулнора Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар