...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримова ҳоким бўлиб қайтиши ростми?


13:44, 13.12.2018 Жамият
 58 337

Гулнора Каримова тез орада фаолиятини тиклаб, вилоятлардан бирига ҳоким бўлиш эҳтимоли борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Ўзбекистондаги ўзгаришларни ҳам маънан, ҳам моддий қўллаб-қувватлашга қарор қилгани ҳақида унинг ўғли Ислом Каримовнинг Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали эълон қилган мурожаатига асосланган ҳолда хабар берган эдик.
 
Мазкур мурожаат нафақат маҳаллий, балки халқаро ОАВдан ҳам ўрин олди. Рус, инглиз матбуотида Ислом Каримовнинг онаси ҳақида ёзганлари эълон қилиб борилмоқда.
 
Ислом Каримов мурожаатини инглиз тилида ёзган эди. У ушбу мурожаатнинг рус тилидаги талқинини ҳам ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.
 
Айни дамда кўплаб фойдаланувчилар мурожаат ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирмоқда. Кўплар Гулнора Каримованинг ўз фаолиятини тиклаши, хайрия ишларига бош-қош бўлиши, маданият ва санъат йўналишидаги лойиҳаларини тиклашиги умид билдирмоқда. Айниқса, тиббиёт соҳасида Гулнора Каримова амалга оширган лойиҳалар бугун жуда долзарб бўлиб бораётгани таъкидланмоқда. Изоҳ ёзганларнинг айримлари ўзи ёки яқинлари Каримова хоним тиббиёт йўналишида ташкил этган лойиҳалар сабаб шифо топгани, айниқса, кўкрак бези саротонидан фориғ бўлгани ҳақида ёзмоқда.
 
Уни изоҳлар орқали қўллаб-қувватлаётганларнинг аксариятини ёшлар ва аёллар ташкил этмоқда.
 
Ижтимоий тармоқларда қайд этилишича, халқ орасида Гулнора Каримова тез орада фаолиятини тиклаб, ҳоким бўлиш эҳтимоли борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган.
 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, бугунгача Гулнора Каримова ҳақида тарқалган ҳеч бир гап ўзининг расмий исботини топмаган. Мамлакатда расмий идоралар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Гулнора Каримова ҳақида фақат бир марта – 2017 йилнинг июль ойида Каримовага оид жиноят иши ҳақида маълумот берганди, холос.
 
Маълумот ўрнида, Гулнора Каримова Ўзбекистон ижтимоий ҳаётига 2003 йилда ташкил топган Ўзбекистон маданияти ва санъат форуми жамғармаси, “Меҳр нури” фонди ва “Келажак овози”, “Янги авлод” каби лойиҳалари билан кириб келганди. Айнан Фонд Форумнинг фаолиятига 10 йил тўлганда – 2013 йил ноябрь ойида жамғарма тугатилди. 
 

Теглар:Ислом Каримов Гулнора Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар