...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақидапарастлик акс этган аудиоматериалларни Ўзбекистонга олиб кираётган шахс ушланди


13:30, 13.12.2018 Жамият
 2 963

Фуқаронинг уяли телефони хотирасидан 115 дона диний мазмундаги аудиофайллар борлигини аниқланди.

Куни кеча Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан  қўшни мамлакатдан учиб келган, “яшил йўлак” орқали ўтаётган фуқаро М.Ш. қўлга олинди.
 
Ушбу шахс божхоначилар томонидан холислар иштирокида текширилганида, унинг уяли телефони хотирасидан 115 дона диний мазмундаги аудиофайллар борлиги аниқланган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
 
Эксперт хулосасига кўра, ушбу аниқланган материаллар ичида 3 дона тақиқланган ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи аудиофайллар борлиги маълум бўлди.
 
Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Феруза Ходжаева

Теглар:Урганч аэропорти Яшил йўлак Диний аудиофайл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар