...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чет эллик сайёҳларнинг аэропортдаги ва вокзалдаги текширувдан ўтишлари соддалаштирилди


11:44, 07.12.2016 Жамият
 2 804

Хорижий сайёҳларни кутиб олувчи туризм фаолияти субъектлари ходимлари белгиланган қоидалар асосида аэропорт ва вокзалга киришларига рухсат этилади.

2017 йил 1 апрелгача Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларининг халқаро аэропортларида мамлакатимизга келувчи ёки кетувчи сайёҳлар учун “яшил йўлак” соддалаштирилган божхона назорат тизими жорий этилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 2 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
 
Фармонда келтирилганидек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларида сайёҳларнинг паспорт ва божхона назоратидан ўтиши, багажни олиши, транспорт хизматидан фойдаланишига оид соддалаштирилган чора-тадбирларни амалга оширади.
 
Республикамиздаги аэропорт ва вокзалларда хорижий фуқароларнинг божхона ва паспорт назоратидан ўтишларини тезлаштириш мақсадида бу жараён маҳаллий фуқаролар билан алоҳида-алоҳида йўлакларда ташкил этилади.
 
Хорижий сайёҳларни кутиб олувчи туризм фаолияти субъектлари ходимлари белгиланган қоидалар асосида аэропорт ва вокзалга киришларига рухсат этилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Туризм Ўзбекистон Яшил йўлак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар