Президентнинг янги фармони туризм соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар бўлишидан дарак бермоқда.
Фармонда белгиланганидек, камида 4 юлдузли меҳмонхона ва мотеллар фойдаланишга топширилганида, мазкур муассасаларнинг раҳбарлари – юридик шахслар фойда солиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи, ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод қилинадиган бўлди.