Вайроналар остида қолган фуқароларни қутқариш ишлари давом этмоқда.
Бугун, 7 декабрь куни тонгда Индонезияда 8,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
Маълумотларга кўра, фожиа эрта тонгда, одамлар ўз уйида бўлган маҳалда содир бўлган. Зилзила туфайли 20 киши нобуд бўлган. Яна ўнлаб фуқаролар вайроналар остида қолган.
Мамлакатдаги ўнлаб уйлар, черковлар ва бошқа ташкилотлар вайронага айланган.
Сейсмологлар зилзила маркази Суматра оролидан шимоли-шарқда, 10 километр чуқурликда эканини айтишмоқда. Шунингдек, мутахассислар зилзила вақтида 5 марта кучли афтершок (Афтершок – асосий сейсмик зарбага қараганда кучсизроқ бўлган такрорий сейсмик силкинишлар) ҳолати кузатилганини қайд этишган.
Ҳозирча, цунами хавфи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Тез ёрдам, қутқарув хизмати, фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари томонидан вайроналар остида қолган фуқароларни излаб топиш ишлари олиб борилмоқда.

Умида Якубова