...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Индонезиядаги цунами қурбонлари сони 400 нафардан ошди


18:12, 25.12.2018 Олам
 3 564

Табиий офат натижасида 1485 киши жабрланган ва 154 нафар одам айни вақтда бедарак йўқолган деб эълон қилинган.

Аввалроқ, Индонезиянинг ғарбий соҳилларида цунами юз бергани ва табиий офат натижасида 222 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, Индонезидаги табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 429 нафарга етди. Бу ҳақда Индонезиянинг Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармаси (BNPB) хабар берган.






 
BNPB вакили қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганини ва қурбонлар сони ортиши мумкинлигини маълум қилган.
 
Табиий офатда 1485 киши жабрланган ва 154 нафар одам айни вақтда бедарак йўқолган деб эълон қилинган. 16 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Цунами 883 та уй, 73 та меҳмонхона ва вилла, 60 дўконни вайрон қилган.





































Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия Цунами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!