...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бортида 200 нафарга яқин одам бўлган самолёт ҳалокатга учради


09:40, 29.10.2018 Олам
 12 354

Ява денгизида самолёт парчалари, шунингдек, йўловчилар курсилари аниқланган.

Бугун, 29 октябрь куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳридан кўтарилган йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Еconomic times” хабар бермоқда.
 
Lion Air авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 русумли самолёт парвоз қилганидан бир неча дақиқа ўтиб фалокатга учраган. Индонезия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт бортида 188 нафар одам бўлган. 

ОАВ берган маълумотларда эса ҳаво лайнерида 181 нафар йўловчи ва 8 нафар самолёт ходими бўлгани таъкидланяпти.
 
Жакартадан учган самолёт Панкалпинанг шаҳрига йўл олган. Парвоз бошлангандан 13 дақиқа ўтиб, ҳаво лайнери билан алоқа узилган. Гувоҳлар самолёт Ява оролидан 11 километр ғарбда денгизга қулаганини айтган.


 
Ява денгизида самолёт парчалари, шунингдек, йўловчилар курсилари аниқланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия Boeing 737 ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!