...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда Сурия бўйича олий даражали саммит бошланди


20:21, 27.10.2018 Олам
 4 006

Учрашувда Туркия, Германия, Франция ва Россия давлат раҳбарлари иштирок этяпти.

Бугун, 27 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Россия президенти Владимир Путин давлат раҳбарлари иштирокида Сурия масаласига бағишланган саммит бошланди.
 
Таъкидлаш керакки, Сурия масаласи бўйича бу шаклдаги учрашув илк бор ўтказиляпти ва у Истанбулдаги Ваҳдеттин саройида бўлиб ўтяпти.
 
Учрашувни Ражаб Тойиб Эрдўған ўз нутқи билан бошлаб берган.


 
“Қадрли дўстларим шахсим, ўлкам ва миллатим номидан миннатдорлик билдираман. Туркияга, Истанбулга ҳуш келдингиз. Сурия масаласи бўйича олий даражадаги саммит муносабати билан сизларни юртимда кўриб турганимдан мамнунман. Бизнинг учрашув тинчлик учун восита бўлишига умид қиламан”, деган Эрдўған.
 
Маълум бўлишича, учрашувнинг асосий мавзулари Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазият, Суриядаги сиёсий жараённи давом эттириш, шунингдек, урушдан кейин ушбу мамлакатни қайта тиклаш масаласи бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Истанбул саммити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!