Испания чемпионатининг 10-тури доирасидаги марказий ўйини голларга бой бўлди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳсда, мезбонлар 5:1 ҳисобида зафар қучишди.
Биринчи тайм 2:0 ҳисобида якунланди. Иккинчи тайм бошида “Реал” яхши ҳужумлар уюштириб, ҳисобни 2:1 ҳолатга олиб келди. Аммо шундан сўнг “Барса” рақибига яна 3 та гол урди.
Бу “эл-класико” сўнгги 10 йилда илк бор Месси ва Роналду иштирокисиз ўтган тўқнашув бўлди. Бундан ташқари ўйинда VAR тизимидан фойдаланилди.
Эндиликда “Барселона” 21 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлади, “Реал” 14 очко билан 9-ўринга тушиб кетди.
Кейинги турда каталонлар жамоаси “Райо Вальекано” майдонига сафар қилади, мадридликлар “Вальядолид”ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 3 ноябрга белгиланган.