Автобус салонида жами 53 нафар йўловчи бўлган.
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятидаги трассада мамлакат Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари автобуснинг ёрдам сўраган 53 нафар йўловчисини эвакуация қилди.
Об-ҳаво шароитининг ёмонлашгани сабабли 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси “Петропавловск-Сариоғоч” йўналишида ҳаракатланаётган автобус йўловчилари Бурабай туманига етганда Ақмола вилояти ФВДдан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Йўловчилар исиниб олиш учун жой сўраган.
“Автобус салонида 53 нафар йўловчи бўлиб, уларнинг катта қисми Ўзбекистон фуқаролари. Улар Кенесари қишлоқ мактабига жойлаштирилди”, деган Ақмола вилояти ФВД мутахассиси Думан Далешов.
Таъкидланишича, йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, уларга овқат ва тунаш учун жой берилган.

Суннатилла Абдуллаев