2018 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга 8 давлат раҳбари ташриф буюрди.
Якунига етаётган 2018 йил Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ташқи алоқаларида ўзига хос ўрин қолдирди. Йил давомида қатор давлат раҳбарлари Ўзбекистонга келди, шу ўринда Шавкат Мирзиёев ҳам бир қанча мамлакатларда давлат, расмий ва ишчи ташрифлар билан бўлди.
Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида давлат раҳбарлари даражасида 21 та ташриф амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг хорижий мамлакатларга 13 та ташрифи (2 та давлат ташрифи – Тожикистон ва Ҳиндистонга, 2 та расмий ташриф – АҚШ ва Францияга, 9 та ишчи ташриф – кўп томонлама тадбирларда иштирок етиш учун) амалга оширилди. Ўзбекистонга 8 та давлат (Афғонистон, Беларусь, Миср, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия) раҳбарлари ташриф буюрди.
Ушбу ташрифларнинг натижадорлиги ва тарихий аҳамияти халқаро экспертлар томонидан эътироф этилди ва юқори баҳоланди, шу жумладан:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат. Мирзиёевнинг 9-10 мартдаги Тожикистонга илк давлат ташрифи давомида стратегик характерга эга “Дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги” қўшма баёнот ва “Ўзбекистон - Тожикистон давлат чегарасининг айрим ҳудудлари тўғрисида”ги шартнома имзоланди.
- Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 23-24 апрель кунларидаги Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга ҳамда Европа, Яқин Шарқ ва Осиё давлатларига юк ташиш ҳажмини кўпайтириш учун икки мамлакат транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга келишиб олдилар.
- Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида (29 апрель – 1 май) Олий даражадаги ўзбек-турк стратегик ҳамкорлик кенгаши ташкил этилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи (15-16 май) ўзбек-америка стратегик ҳамкорлигини ривожлантиришга кучли туртки берди. Ташриф давомида савдо, таълим, фан, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди. Икки мамлакат компаниялари қиймати 4,8 миллиард долларлик 20 дан ортиқ йирик шартномалар имзоладилар;
Тожикистон Республикаси Президенти Э. Рахмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи (17-18 август) якунига кўра эса 26 та муҳим ҳужжатлар имзоланди.
- Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг 12-14 сентябрдаги Тошкентга расмий ташрифи давомида 19 та келишув ва умумий қиймати 263 миллион долларлик 56 та савдо шартномалари имзоланди;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 сентябрь – 1 октябрдаги Ҳиндистонга давлат ташрифи давомида 20 дан ортиқ ҳукуматлараро ҳужжатлар ва қиймати 3 миллиард 200 миллион долларлик шартномалар имзоланди;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрдаги Францияга расмий ташрифи Ўзбекистон раҳбарининг Европа Иттифоқи давлатларига қилган биринчи расмий сафари бўлди. Ташриф якунида 10 та ҳукуматлараро шартномалар ва умумий қиймати 5 миллиард еврога тенг бўлган инвестицион лойиҳалар бўйича битимлар имзоланди;
- Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 19-20 октябрдаги Тошкентга давлат ташрифи давомида ўтказилган муҳокамалар якунлари бўйича ядро энергетикаси ва космос соҳаларидаги ҳамкорликни ўз ичига олган турли йўналишларда умумий қиймати 26 миллиард долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 20 та ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланди.
Шунингдек, ҳукумат, вазирлик, идоралар ва ҳалқаро ташкилотлар раҳбарлари даражасидаги 360 та ташриф амалга оширилди.

Суннатилла Абдуллаев