...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди


13:25, 29.01.2019 Жамият
 18 709

Вайронагарчиликлар ҳамда жароҳатланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

2019 йил 29 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:16да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди, дея хабар тарқатди Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
 
Координаталар - 40,31 даража шимолий кенглик, 71,20 даража шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик ҳ=12 км. Тошкентгача масофа 224 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
 
Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи Наманган вилоятида 2 балл, Андижон вилоятида 2 балл, Фарғона вилоятида 3 баллни ташкил этган.
 
Вайронагарчиликлар ҳамда жароҳатланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
 

Теглар:Зилзила ер қимирлаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар