...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зилзила ва цунами қурбонлари 1200 нафардан ошди


11:55, 01.10.2018 Олам
 4 640

Индонезиядаги табиий офат қурбонлари сони ортиб боряпти.

Аввалроқ, Индонезияда ер қимирлагани ва унинг ортидан цунами юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Кетма-кет келган табиий офат қурбонлари сони ортиб бораётганди.
 
“Straits Times” нашри берган маълумотларга кўра, Индонезияда табиий офат қурбонлари сони 1200 нафардан ошиб кетди.
 
Нашрнинг ёзишича, 16,7 мингга яқин одам зилзила сабаб ўз уйини ташлаб кетган. 2,4 миллион одам инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш зарур ҳолга келган.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Индонезиянинг Сулавеси оролида бир кунда 6,1 ва 7,4 магнитудаги зилзила юз берганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия Зилзила цунами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!