Индонезиядаги зилзила ва цунами қурбонлари сони 2 минг нафарга яқинлашди.
Бало келса қўш келади дейишганидек иккита табиий офатдан кейин Сулавеси оролининг шимоли-шарқида жойлашган Сопутан вулқони уйғонган ва отила бошлаган.
Яқин атрофдаги туманларда хавф даражаси оширилган. Индонезиянинг Вулқон ва геологик хавфларнинг пасайиши маркази қулқон кукуни тўрт километргача кўтарилаётганини таъкидлаган.
Маҳаллий аҳолидан хавфли ҳудудга яқинлашмаслик сўралган. Аммо Ҳукумат эвакуацияга ҳожат йўқ деб ҳисоблаган.
Маълумот учун вулқон отилишидан аввал содир бўлган зилзила ва цунами қурбонлари сони 1944 нафарга етган. Бедарак йўқолганлар сони 5 минг нафар атрофида.