Киракашлик қилувчи ҳайдовчи 35 ёшли аёлни ҳақоратлаган.
Суд қоидабузарнинг иккинчи гуруҳ ногирони эканини ҳисобга олиб, жазони бироз юмшатган ва уни мажбурий меҳнатга жалб қилмаган.
35 ёшли душанбелик аёл киракашлик қилувчи эркак уни ҳақорат қилганини айтиб, милицияга шикоят қилган. 36 ёшли Nexia ҳайдовчиси Шерали Камолов милиция идорасига олиб келинган. Эркак қилган ишини тан олиб, аёлдан кечирим сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ҳам шундай ҳолат юз берди. Бекатда нотўғри жойга тўхтатаган ҳайдовчи “Тошшаҳартрасхизмат” АЖ ходимасининг танбеҳига ҳақорат билан жавоб қайтарган, ҳатто унга қўл ҳам кўтарган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ расмий муносабат билдирган.