...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон бозорида ўзбек тадбиркорларининг павильони очилади


10:28, 28.11.2018 Олам
 2 094

“Бизнинг маҳсулотларимиз ҳам қўшни мамлакатга юборилиши кутилмоқда”, дея сўзларига қўшимча қилади.

Тез орада Тожикистоннинг Бохтар шаҳридаги “Хожи Шариф” бозорида 20 нафар ўзбек тадбиркори савдо қилишни бошлайди. Хатлон вилоят расмийлари бунинг учун бозордан 3 гектар жой ажратди.
 
“Хожи Шариф” бозори 2011 йилда очилган бўлиб, 14 минг тадбиркорга мўлжалланган. Бозорнинг умумий майдони 10 гектардан кўпроқ. Қўшнилар савдо қиладиган павильон “Дўстлик” деб номланади. Вилоят маъмуриятидаги манбанинг маълум қилишича, ўтган ҳафтада бозорга Самарқанддан расмий делегация ташриф буюрди ва томонлар ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзоладилар, деб ёзмоқда ЎзА.  
 
Хатлон вилоят Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Шараф Санговнинг айтишича, тез орада бу ерда Самарқанд ва Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотлар сотила бошланади.
 
“Бизнинг маҳсулотларимиз ҳам қўшни мамлакатга юборилиши кутилмоқда”, дея сўзларига қўшимча қилади.
 
Санговнинг сўзларига қараганда, ўзбек маҳсулотлари – маиший техника, озиқ-овқат маҳсулотлари, гиламлар “Дўстлик” бозорига сифат текширувидан ўтганидан сўнг олиб келинади.
 
“Хожи Шариф” бозори маъмурияти ўзбек тадбиркорлари билан ҳамкорлик тўғрисидаги янгиликни тасдиқлади. Бозор маъмурияти вакили Хабибулло Валиевнинг айтишича, 3 гектар майдонда ўзбек тадбиркорларининг дўкони жойлашган. Унинг сўзларига кўра, улар бозор қошидаги меҳмонхоналарда истиқомат қилишади ҳамда барча тадбиркорлар сингари савдо нуқталари учун ижара ҳақи ва солиқларни тўлашади.
 
Ўзбек тадбиркорларининг павильони очилиши билан вилоят аҳолиси маҳсулотларни арзон нархларда сотиб олишга умид қилишмоқда.
 

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон Хожи Шариф бозори Бохтар шаҳри Хатлон вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!