...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўчмас мулкни нотўғри рўйхатдан ўтказганлик учун етказилган зарарлар қопланади


10:34, 28.11.2018 Жамият
 1 991

Тўловларни тўлашнинг умумий тартиби ва миқдорини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

“Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига тегишли тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
 
Унга кўра, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни нотўғри рўйхатдан ўтказганлик учун моддий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Давергеодезкадастр (қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи, таҳр.) таклифи қабул қилинса, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар кўчмас мулк объектлари билан виждонан битим тузган тарафларга етказилган зарарларни қоплайдилар, деб ёзмоқда “Norma”.



Маълумот учун, юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари амалга оширадилар.
 
Суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори қоплаш учун асос бўлади. Тўловларни тўлашнинг умумий тартиби ва миқдорини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Теглар:Кўчмас мулк Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар