...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуннинг янги лойиҳаси тақдим этилди


10:17, 28.11.2018 Жамият
 1 639

Илгари ушбу рўйхатга киритилган хорижий юридик шахслар ва халқаро ташкилотлар чиқариб ташланган.

“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуннинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу таҳрирда хусусий шерик бўла оладиган субъектларнинг турлари қисқартирилган, ҳамкорлик муддатлари узайтирилган, ДХШ мезонлари ва лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари белгиланган. Бу ҳақда “Norma” ёзмоқда.
 
2017 йил июнда қонун лойиҳасининг дастлабки версияси муҳокама қилинган эди. Ўша йил сентябрда уни Қонунчилик палатасига киритиш режалаштирилган эди. Бироқ шу пайтгача қонун қабул қилинмади, бунинг устига, қонун лойиҳасининг янги таҳрири тақдим этилди. Қуйида янгиланган вариантдаги лойиҳанинг аввалгисидан асосий фарқларини кўрсатиб ўтилган.
 
Биринчидан, давлат-хусусий шериклик” (бундан кейин – ДХШ) тушунчасининг ўзига тузатиш киритилган. Янги таҳрирда у давлат ва хусусий шерикларнинг ўзаро фойдали узоқ муддатли ҳамкорлиги бўйича лойиҳа, шунингдек ДХШ тўғрисидаги битим асосида хатарлар ва мажбуриятларни бўлиш ёки тақсимлашни англатади.
 
Иккинчидан, давлат шериклари ҳисобланган тузилмалар рўйхатига аниқлик киритилган. Булар:
 
вазирликлар;
  • давлат агентликлари;
  • давлат корхоналари (давлат назорат пакетига эга бўлган);
  • Президент томонидан ташкил этилган қўмиталар;
  • 12 та вилоят ҳокимлигидан исталгани, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши.
 
Шунингдек, давлат шериги юқорида кўрсатилган шахсларнинг биттаси ёки бир нечтасини ўз ичига олиши мумкинлиги борасида аниқлик киритилган.
 
Учинчидан, хусусий шерик бўла оладиган субъектлар сони қисқартирилган. Янги версияга биноан давлат шериги ДХШ тўғрисида битим тузган Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ва жисмоний шахслар (чет эллик шахслар ҳам назарда тутилаётган бўлса керак, таҳр.) ана шундай ҳуқуққа эга.
 
Илгари ушбу рўйхатга киритилган хорижий юридик шахслар ва халқаро ташкилотлар чиқариб ташланган.
 
Тўртинчидан, ДХШ жавоб бериши керак бўлган мезонлар белгиланган:
 
  • узоқ муддатли бўлиши;
  • лойиҳалаштириш, ташкил этиш, реконструкция қилиш, ривожлантириш, бошқариш ва (ёки) ижтимоий инфратузилмани ва (ёки) давлат хизматлари кўрсатилишини қўллаб-қувватлашга оид бўлиши;
  • хусусий сектор иштирок этишини ўз ичига олиши;
  • хатарлар ва мажбуриятни давлат ва хусусий шериклар ўртасида бўлиши.
 
Бешинчидан, ДХШ битимнинг энг кам муддати – 5 йил билан фақат узоқ муддатли ҳамкорликни назарда тутган. Қонун лойиҳасининг дастлабки таҳририда камида 3 йиллик ўрта муддатли шерикликка ҳам рухсат берилган эди. Шунингдек ДХШ тўғрисидаги битимнинг энг кўп муддати узайтирилган. Энди у қонун ҳужжатларида муайян лойиҳа учун янада узоқ муддатни белгилаш имконияти билан 35 йилни (аввалбошдан – 30 йил) ташкил этади.
 
Олтинчидан, ДХШ қўлланиладиган фаолият соҳаларига тузатиш киритилган. Лойиҳанинг янги версиясида уларга қуйидагилар киритилган:
 
  • чиқиндиларни тўплаш, ишлов бериш, йўқотиш, утиллаштириш;
  • таълим;
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги фаолият;
  • туризм, маданият ва спорт;
  • йўллар ва шосселар қуриш;
  • жамоат транспорти;
  • темир йўл транспорти;
  • ҳаво транспорти;
  • электр энергетикаси;
  • қайта тикланадиган энергия манбалари;
  • логистика парклари;
  • индустриал парклар;
  • сув таъминоти;
  • қишлоқ хўжалиги;
  • канализация тизими;
  • ахборот тизимлари;
  • ҳар қандай бошқа секторлар ва кичик секторлар, фақат масъул давлат органи ёки ҳокимлик олдиндан маъқуллаган ҳолда қонун билан чиқариб ташланмагунга қадар.
 
Еттинчидан, ДХШни амалга ошириш тартиб-таомили ҳам ўзгарган. Лойиҳаларни белгилашдан бошлаб битим тузишгача уларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари белгиланган. Давлат ташаббуси билан илгари сурилган лойиҳа белгиланишини Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги маъқуллайди. ДХШ бўйича махсус комиссия эса, Агентликнинг тавсиясини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳанинг ўзини маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда давлат шериги давлат бюджетидан сарфлайдиган ҳар қандай тўлов мақбул топилишини Молия вазирлиги тасдиқлаган тақдирдагина Агентлик Комиссияга лойиҳани тавсия эта олади.
 
Хусусий ташаббускор тегишли ваколатли органга ДХШ тўғрисидаги таклифни ўзи киритиши мумкин. Аризани кўриб чиқиш 30 кунгача вақт олади.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Теглар:Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун Қонун лойиҳаси ДХШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар