...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинади


12:08, 28.05.2018 Жамият
 2 476

Қуйи палатада қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёни кетмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида  “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди.
 
Қуйи палатада қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёни кетмоқда.  Мазкур ҳужжатни маромига етказиш, уни такомиллаштириш юзасидан жамоатчиликнинг таклифларини олиш мақсадида қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси расмий веб-сайтидаги “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилди.   
 
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини бундан буён ҳам амалга ошириш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек ушбу Конвенция нормаларини  имплементация қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.
 
Ушбу қонун лойиҳаси шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашга, конституциявий тузумни ва давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни сақлашга, экстремизм соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришга, уларнинг оқибатларини бартараф этишга, шунингдек жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга имкон бериши билан аҳамиятли.

Теглар:Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида Экстремизм Қонун лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар