...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болалар ва гўдакларни овқатлантириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши кутиляпти


12:05, 26.12.2018 Жамият
 2 162

Қонун лойиҳаси февраль ойида Вазирлар Маҳкамасига, март ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарор билан қабул қилинаётган дастурга кўра, 2019 йилда “Эрта ёшдаги болалар ва гўдакларни овқатлантириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш кутилмоқда. Қонун лойиҳаси февраль ойида Вазирлар Маҳкамасига, март ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.
 
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 2-бандида назарда тутилган.
 
Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
 
  • она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш йўли билан эрта ёшдаги болаларни ва гўдакларни ҳимоя қилиш, хавфсиз ва сифатли овқатлантиришни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари;
 
  • кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетинги Кодекси талабларига мувофиқ кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетингини бошқариш;
 
  • кўкрак сути билан озиқлантиришнинг афзаллиги тўғрисидаги маълумотларни, маҳсулотни қадоқлаш этикеткасида бўлиши шартлиги;
 
  • эрта ёшидаги болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини ёшига мувофиқлиги ва бехатарлиги асослари.

Теглар:Қонун лойиҳаси Болаларни овқатлантириш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар