2017 йилнинг январь ойида қурилиши бошланган пойтахтдаги “Humo Arena” муз саройида ёнғин чиқди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Бугун, 26 декабрь куни соат 10:30-11:00 атрофида Тошкентнинг Бешёғоч даҳаси яқинида қурилаётган “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройида ёнғин чиққан. Мазкур ҳудуд атрофи зудлик билан ўраб олинган, ушбу кўчага олиб келувчи йўлларда автомобиль ҳаракати чекланган. Айни дамда ҳудудда Йўл-патруль хизмати ходимлари фаолият олиб бормоқда.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, ёнғин содир бўлган ҳудудга зудлик билан 10 дан ортиқ ўт ўчириш автомобиллари етиб келган.
Маълумотларга қараганда, ёнғин бинонинг омборхонасидан чиққан.
“Humo Arena” кўп тармоқли муз саройини қуриш ишлари режа бўйича 2018 йилнинг 31 декабригача якунланиб, фойдаланишга топширилиши керак эди.
Мажмуада ўлчамлари 60х30 метр бўлган иккита – асосий ва машқ муз ареналари режалаштирилган бўлиб, бино умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино тўрт қаватдан иборат, баландлиги эса 36 метрни ташкил этади.
Муз саройи 12,5 минг ўтириш жойларига эга ва концерт зали сифатида ўн минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Асосий бинода 300 ўринлик машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган.