...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга оид Қонун қабул қилиниши кутилмоқда


09:28, 26.12.2018 Жамият
 2 191

Давлат корхоналари фаолиятини текшириш бюджет ташкилотлари учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Мазкур қонун 30 моддадан иборат ва у қабул қилинган кундан уч ой ўтиб кучга киради.
 
Ушбу Қонуннинг мақсади тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан назорат қилиш фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
 
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
 
 “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида ўтказиладиган текширишларга;
 
коммунал хизматлар етказиб берилиши, истеъмоли ва улар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширишга;
 
қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказиладиган текширишларга, шунингдек жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган терговга қадар текширишларга;
 
давлат муассасалари фаолиятини текширишга;
 
нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини текширишга (улар табдиркорлик фаолиятини амалга оширган ҳолатлар бундан мустасно) (улар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган ҳолатлар бундан мустасно);
 
норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ва доимий муассасалари фаолиятини текширишга;
 
тадбиркорлик субъектлари ва/ёки уларнинг муассислари ташаббуси билан ўтказиладиган текширишларга нисбатан татбиқ этилмайди.
 
Давлат корхоналари фаолиятини текшириш бюджет ташкилотлари учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
 
Қонун лойиҳасида давлат назорати, назорат қилувчи органлар, текшириш, молия-хўжалик фаолиятини текшириш, текшириш дастури деган тушунчалар келтирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига алоҳида таъриф берилган ва тадбиркорлар фаолиятидаги қулайликлари санаб ўтилган.
 
Қонунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳақида қарор қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлиши айтилган:
 
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчиликни бузиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари;
 
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятида “хавфни таҳлил қилиш” тизими натижалари.
 
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳақида қарор қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўла олади:
 
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга оид солиқ ва божхона қонун ҳужжатларини мунтазам равишда (молия йили давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузиш;
 
  • энг кам иш ҳақининг юз бараваридан ортиқ миқдорда солиқ қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари аниқланганда;
 
  • устав жамғармасида эллик фоиздан ортиқ давлатнинг улуши бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва божхона қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари аниқланганда.
 
  • Ушбу қонун лойиҳаси билан мана бу манзилда тунишишингиз ва ўз фикрингизни йўллашингиз мумкин. 

Теглар:Тадбиркорлик субъектлари Қонун лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар