Ўзбек-тожик чегарасини миналардан тозалаш ишлари 2019 йил охиригача якунланиши лозим.
Таъкидланишича, ўзбек-тожик чегарасини миналардан тозалаш ишлари 2019 йил охиригача якунланиши лозим.
Ушбу жараёнда Ўзбекистон сапёрларига Тожикистон вакиллари ҳам ёрдам беряпти. Тозалаш ишлари бошланишидан аввал икки мамлакат Ҳукуматлари гуруҳлари Тошкентда йиғилиш ўтказган ва миналаштирилган ҳудудлар харитаси билан танишган. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикстонга давлат ташрифи давомида томонлар ўзаро чегараларни 2019 йил охиригача миналардан тозалашга келишиб олгандилар.