...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон-Туркманистон расмийлари чегара бўйича учрашув ўтказди


09:42, 20.12.2018 Жамият
 2 241

Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини демаркацияси қилишнинг норматив ҳужжатлари лойиҳалари устидаги ишлар якунлангани айтилмоқда.

Жорий йилнинг 13-19 декабрь кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегараси участкасида амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, 2018 йилда бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда 2019 йилдаги учрашувларнинг режа-жадвали келишиб олинди.
 
Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини демаркацияси қилишнинг норматив ҳужжатлари лойиҳалари устидаги ишлар якунлангани айтилмоқда.
 
Музокаралар якунида Баённома имзоланган. 

Теглар:Ўзбекистон-Туркманистон Чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар