...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди


15:00, 27.09.2018 Жамият
 6 661

Ўзбекистон Президенти иккита деҳқон хўжалигида бўлган.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Турсунзода туманидаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюрди.
 
Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. Бугунги кунда хўжалик узумзори 500 гектарга етган. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақага таралган.




 
Президент узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирган. Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга мамлакатда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совға қилган.
 
Давлат раҳбари шу тумандаги “Ватан” деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди.





Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар